Оқ уйдаги матбуот анжуманига АҚШлик журналист киритилмади

18:27 26 Июль 2018 Дунё
493 0
Фото: News Front

АҚШ президентига ноўрин саволлар бергани учун CNN телеканали мухбири Дональд Трамп ва Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер иштирокидаги матбуот анжуманига киритилмади. Бу ҳақида CNN каналининг ўзи хабар берди.

Журналистнинг исми Кейтлан Коллинс. У 25 июль куни Оқ уйда ташкил этилган протокол тадбирида иштирок этганди. У ерда бу қиз Трампга бир қатор, жумладан, унинг РФ раҳбари Путинни Вашингтонга таклиф қилгани борасида саволлар берди, бироқ бирортасига жавоб ололмади.

Шундан сўнг Кейтлан Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича директори Билл Шай хонасига таклиф этилди. У ерда матбуот котиби Сара Сандерс ҳам бор эди. Улар Оқ уйнинг Атиргул боғида ташкил этиладиган Трамп ва Юнкер иштирокидаги матбуот анжуманида Коллинснинг қатнашиши ман этилганини билдиришди.

- Улар президентга берган саволларим ушбу тадбирга тўғри келмаслигини айтишди. Бундан ташқари, улар бақирганимни ҳам гапиришди, - дея журналистнинг сўзларини келтиради CNN.

Оқ уй ҳозирча мазкур ҳолатга изоҳ бермаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019