ОЎ-2018. Дарья Латишева Ўзбекистон терма жамоасига яна бир медаль келтирди

11:37 20 Август 2018 Спорт
243 0

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларининг иккинчи кунида Ўзбекистон делегацияси ҳисоби яна бир медаль билан бойиди.

Ушу спорт турининг Таулу йўналишида иштирок этаётган Дарья Латишева 19 август куни саралаш баҳсларида учинчи натижани қайд этиб, финалга чиққанди. У бугун 12 нафар спортчи ичида иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Бу Ўзбекистон ушу спортида Осиё ўйинларида қўлга киритган илк медаль бўлди.

Дарья Латишева 2016 йилги жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби ҳисобланади.

Эндиликда Ўзбекистон делегацияси медаллари сонини 4тага (1-1-2) етказган ва умумий рейтингда Қозоғистон билан 6-7 ўринларни бўлишиб турибди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар