ОНЛАЙН: Журналистлар медиа-тур доирасида Қўқон шаҳридаги “Буюк алломалар” музейида бўлишди

18:17 27 Август 2019 Жамият
179 0

Халқаро Ҳунармандчилик фестивали дастури доирасида Қўқон шаҳрига ташриф буюрувчи меҳмонларни Буюк алломалар музейида юртимиз маданияти ва тарихи, адабий муҳити билан яқиндан таништириш кўзда тутилган.

Қўқон мусиқали драма театрига ёндош бинода жойлашган музей экспозицияси 5 қисмдан иборат. Музей раҳбари Раҳматулло Зияевнинг кўмагида экспозициялар билан танишдик. 1-қисмда ўрта асрларда Марказий Осиёдан етишиб чиққан Мусо Хоразмий, Абу Носир Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий, Аҳмад Яссавий, Маҳмуд Замахшарий, Бурҳониддин Марғиноний каби буюк алломалар ҳаёти, илмий-ижодий фаолиятига оид маълумотлар, улар яратган ноёб қўлёзмалар нусхалари ўрин олган.

Фото: Хурсандбек Араббоев

Музейнинг иккинчи қисмида Темурийлар даврида яратилган илм-фан ва маданиятга доир осори-атиқалар, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Саъдиддин Тафтазоний, Ғиёсиддин Жамшид, Али Қушчи, Мирхондкаби алломаларга оид тарихий асарлар намойишга қўйилган.

Шунингдек, музей экспозицияларидан XVIII-XIX асрларда Фарғона водийсидан етишиб чиққан, Машраб, Ҳувайдо, Садойи, Низомий Хўқандий, Азимий, Увайсий, Амирий, Нодира, Ҳакимхон Тўра, Гулханий, Фазлий, Муҳйи, Муқимий, Фурқат, Завқий, Маҳмуд Ҳаким Яйфоний, Ҳазиний каби улуғ сиймолар ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар ҳам ўрин олган.

Фото: Хурсандбек Араббоев

Яна бир бўлимда эса Туркистонда жадидчилик ҳаракати ва унинг машҳур намояндалари Беҳбудий, Фитрат, Абдулла Авлоний, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Ашурали Зоҳирий, Иброҳим Даврон, Ибрат ҳаёти ва фаолияти кенг ёритилган. Қўқон хаттотлик санъати, миллий ҳунармандчилик ҳамда зиёратгоҳларга доир маълумотлар ва экспонатлар ҳам қўйилган.

Музейнинг бешинчи қисмида XX асрда Фарғона водийсидан етишиб чиққан улуғ олимлар, академиклар – Қори Ниёзий, Теша Зоҳидов, Ж.Саидов, А.Муҳаммадиев, Раҳима Аминова, Пўлат Қаюмов, Боқий, М.Раҳмонов, Азиз ва Лазиз Қаюмовлар, М.Хайруллаев, Ғ.Абдураҳмонов ва бошқаларнинг ҳаёти ва илмий ижодий фаолиятини акс эттирувчи материаллар ва экспонатлар ўрин олган.

-Музей қошида “Алломалар ворислари” номли ўқув-ахборот маркази ташкил этилган,- дейди музей филиали директори Манзурахон Мансурова. -Келгусида бу марказ илмга ва ижодий фаолиятга қизиқувчи ёшлар учун маҳорат мактаби вазифасини ўтайди.

Фото: Хурсандбек Араббоев

Айни кунларда бинонинг 3-қаватида Халқаро Ҳунармандчилик фестивалига қадар фотокўргазма ташкил этишга тайёргарлик кўриляпти. Галереядан Қўқон шаҳрининг 40 дан ортиқ тарихий обидалари суратлари ўрин олиши кўзда тутилган.

Пресс тур давом этмоқда.

ЭлёржонЭҲСОНОВ,
“Халқ сўзи”


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019