Ўн бир йиллик танаффусдан сўнг Роналду яна Англияга қайтиши мумкин 

22:53 16 Июнь 2020 Спорт
399 0

Фото: AP

Италиянинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Англиянинг «Челси» жамоаси ўтиши мумкин.

«Marca» нашрининг ёзишича, инглиз клуби португалиялик ҳужумчи учун 120 миллион евро таклиф қилган.

Криштиану Роналду 2003 — 2009 йилларда Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби шарафини ҳимоя қилган. У жамоа таркибида 196 ўйинда майдонга тушиб, 84 гол муаллифи бўлган.

2009 йилда эса «Реал Мадрид» (Испания)га ўтди ва 2018 йилнинг ёзига қадар жамоа шарафини ҳимоя қилди. Роналду «Реал Мадрид» сафида 292 урашувда майдонга тушиб 311 та гол муаллифи бўлган.

Ҳужумчини 2018 йилнинг ёзида 117 миллион евро эвазига «Ювентус» сотиб олди. У Италия чемпионатининг жорий мавсумида 22 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 21 та гол киритган. Футболчининг «Ювентус» жамоаси билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?