Олтинкўлнинг ўз шохбекати бор

09:17 02 Декабрь 2019 Жамият
259 0

Аксарият холаларда автотранспорт воситалари натижасида келиб чиқадиган тартибсизликларга туманда шохбекатнинг йўқлиги сабаб бўлмоқда. Олтинкўл туманидаги бу вазиятга янги шохбекатнинг ишга тушиши барҳам берди.

-Шу пайтгача шохбекат вазифасини катта йўлнинг икки чети ўтаб келганди,-дейди тадбиркор Нурилло Сатторов.-Бу ҳайдовчиларга ҳам, йўловчиларга ҳам ноқулайлик келтиргани боис янги шохбекатни бунёд этдик.

“Андижон - Наманган” автомагистрал йўлида жойлашган ушбу ҳудудда “Янги йўл сифат” масъулияти чекланган жамияти томонидан қуриб битказилган маскан учун “Агрорбанк”нинг вилоят филиали томонидан 100 миллион сўм миқдоридаги маблағ йўналтирилди.

Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019