"Олтин ҳумо" қанот ёймоқда

15:57 21 Январь 2019 Маданият
963 0

Фото: "Ўзбеккино" МАК матбуот хизмати.

2019 йилнинг 10 апрель куни “Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси” ННТ, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Миллий” телеканали ҳамкорлигида “Олтин ҳумо” кинотақдимоти бўлиб ўтади.

Кинотақдимот доирасида матбуот анжумани, давра суҳбатлари, ижодий, малака алмашиш бўйича учрашувлар ташкил этилади.

Ушбу анжуманни анъанавий тарзда ҳар йили ижодий ишларнинг йиллик сарҳисобига мувофиқ, 10 апрель куни ўтказиш кўзда тутилган.

Кинотақдимот ғолиблари қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланади.

  • “Ўзбек кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун” “OLTIN HUMO” махсус мукофоти
  • “Энг яхши ҳужжатли фильм”;
  • “Энг яхши анимацион фильм”;
  • “Энг яхши графика иши”;
  • “Энг яхши овоз режиссёри”;
  • “Энг яхши монтаж иши”;
  • “Энг яхши грим рассоми”;
  • “Энг яхши либослар бўйича рассом иши”;
  • “Энг яхши рассом иши”;
  • “Энг яхши кино бастакори”;
  • “Томошабинлар меҳрини қозонган фильм”;
  • “Энг яхши операторлик иши”;
  • “Энг яхши сценарий”;
  • “Энг яхши режиссёрлик иши”;
  • “Энг яхши эркак роли учун”;
  • “Энг яхши аёл роли учун”;
  • “Энг яхши фильм”.

Ўзбек “Оскар”ига айланиши кутилаётган "Олтин ҳумо"га келгусида бардавомлик, бир пайтлар кино соҳасида берилган шу каби совринлар сингари “бир марталик” бўлиб қолмаслигини тилаймиз.​


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019