“Oltin Humo” нинг навбатдаги ғолиблари ким?

22:39 10 Апрель 2019 Жамият
507 0

Кинотақдимот мобайнида актёр ва хусусий фильм суҳбати акс этган саҳна кўриниши намойиш этилди. Томошабинлар кўз олдида актёр ва хусусий фильмнинг қизиқарли суҳбати жонли гавдаланди ва меҳмонлар олқишига сазовор бўлди.

Анвар Файзуллаев ”Энг яхши овоз режиссёри” (”Тинчлик ортида” фильмидаги иши учун), Валентина Абдураззоқова ”Энг яхши грим рассоми” (”Исломхўжа” фильмидаги учун), Қудратилла Дадажонов ”Энг яхши монтаж иши” (”Иссиқ нон” фильмидаги иши учун) ғолиб деб топилди.

- Фильмда энг муҳим жиҳат бу тасвир ва овоз уйғунлиги ҳисобланади. - дейди А. Файзуллаев. - Шунча кучли фильм ижодкорлари ичида ғолиб дея эътироф этилиш хаёлимга келмаган эди. Мен ”Байрам” студиясида фаолият юритаман. Келгусида яна тўртта фильм учун овоз ёзамиз. Бу мукофот барча жамоадошлар меҳнатига берилган рағбат деб биламан.

Тақдимот давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019