Олтиариқда тадбиркор ногиронлиги бор 100 нафар хотин-қизни иш билан таъминлади (Фото)

“Обод қишлоқ” дастури доирасида Олтиариқ тумани Шарқ маҳалласида “Imona Atlas” трикотаж-тикувчилик ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади. Вилоятдаги мухбиримиз Элёржон Эҳсоновнинг маълум қилишича, тадбиркор Сабринисо Ваҳобованинг саъй-ҳаракатлари билан очилган корхонага кам таъминланган, ногиронлиги бор 100 нафар хотин-қиз жалб этилди. Ҳозир улар томонидан касаначилик асосида этак, чойшаб ва махсус қўлқоп каби 6 хилдан зиёд маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

“Икки йил илгари ногиронлиги бор ўқувчиларга мўлжалланган махсус коллежни тикувчилик бўйича тамомладим. Ўтган даврда иш тополмай қийналдим. Ота-онамга ёрдам берсам, дейман. Ниятим “Imona Atlas” туфайли рўёбга чиқадиган бўлди”, - дейди Қувурбоши маҳалласида яшовчи Одинахон Раҳмонова.

Умуман, Олтиариқ туманидаги Қапчуғай, Полосон, Тинчлик қишлоқлари ва улардаги 10 та маҳалла мазкур дастур асосида обод ва сўлим масканларга айлантирилди.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: