Олтиариқда қора рангли селофанга солинган чақалоқ топилди

14:14 04 Март 2020 Жамият
343 0

Иллюстратив фото

Бу ҳақида маҳаллий “Oltiariq_tv” телеграм-канали хабар қилди.

Айтишларича, 3 март куни эрта тонгда Олтиариқ шаҳарчаси марказидаги кўп қаватли уйлар орасидаги чиқиндилар орасидан йиғи овозини эшитган маҳалла аҳолиси аввалига уни мушук деб ўйлаган. Сўнг маҳаллий аҳоли вакиллари кўздан кечирганда қора селофанга солинган ўғил жинсли чақалоқ эканлиги маълум бўлган.

Зудлик билан тегишли идораларга хабар берилган. Ҳолат юзасидан аҳоли томонидан билдирилган (тасдиқлангмаган) маълумотга кўра, чақалоқнинг онаси Олтиариқ тумани Узумчи МФЙ да истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган қиз бўлиб чиққан.

Бўлиб ўтган ушбу воқеа юзасидан мутасаддилардан расмий баёнот кутиб қоламиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?