Олтиариқда бозор раҳбари картошка захирасини талон-тарож қилди

14:29 28 Март 2019 Жамият
467 0

Иллюстратив фото

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида бозор раҳбари қиш-баҳор мавсуми учун захира қилинган 103 миллион сўмликдан ортиқ картошка маҳсулотини талон-торож қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ҳар йили мамлакатимизда аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжи учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қиш ва баҳор мавсуми учун захирага жамғариш ишлари амалга оширилади.

Хусусан, Олтиариқ туманида 2017-2018 йиллар учун бу мавсумга тайёргарлик кўриш учун барча ташкилотларга аниқ вазифалар топширилган эди.

Туман “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А. Раҳимов (исм фамилияси ўзгартирилган) эса бу борада ўз бурчини унутди. У бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб, гуруҳ бўлгани ҳолда жиноятга қўл урди.

Масъулият чекланган жамият қошидаги “Олтиариқ импорт экспорт” унитар корхонасига АТ “Асакабанк” Олтиариқ филиалидан 180 миллион сўмлик кредит олиниб, аҳолини арзон нархларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 60 тонна картошка захираси яратилди.

Бозор раҳбари мазкур маҳсулотдан баҳоси 79 миллион 530 минг сўмлик 26 минг 510 килограмм истеъмолга яроқли бўлган қисмини апрель-май ойларида ҳеч қандай ҳужжатсиз Д. Қосимовга, баҳоси 24 миллион сўмлик 8 минг килограммини эса май ойида “Нодира диёр мевалари” корхонаси раҳбарига бериб юбориб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

“Ниёзхон-Мусахон” деҳқон хўжалиги раҳбари Д. Қосимов эса бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб, гуруҳ бўлгани ҳолда “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти қошидаги “Олтиариқ импорт экспорт” унитар корхонасида захира қилинган картошка маҳсулотининг 103 миллион 530 минг сўмлик 34 минг 510 килограммини бозор раҳбари А. Раҳимовдан қабул қилиб олиб, терговда аниқлашнинг имкони бўлмаган шахсларга сотиб юбориб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Бундан ташқари, суд жараёнида масъул раҳбарларнинг ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганликлари натижасида қиш-баҳор мавсуми учун захира қилинган картошка сифатли сақланмаганлиги ва маълум қисми чириб, истеъмолга яроқсиз бўлиб қолганлиги аниқланди.

Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, А. Раҳимов ва Д. Қосимовларга тегишли жазо тайинланди. Улар томонидан етказилган моддий зарар тўлиқ қопланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019