Олти ойда салкам 900 млрд сўмлик қарздорлик ундирилди, 337 млрд сўмлик мол-мулклар хатланди

11:07 27 Июль 2018 Жамият
167 0
Иллюстратив фото

Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда жорий йилнинг олти ойида 1,4 трлн. сўм миқдоридаги солиқ қарзига эга 54657 та объектда тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда Олий суд, Марказий банк мутасаддилар иштирокида бўлиб ўтган тадбир давомида маълум қилинди.

Унга кўра, хатлов жараёнида 31751 та объектдан 892,4 млрд.сўм маблағ ундирилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16886 тага ёки 395,3 млрд.сўмга кўпдир.

5922 та қарздорнинг 337,7 млрд. сўм қийматдаги мол-мулклари, шундан, 1019 та бино ва иншоот, 1280 та транспорт воситалари ва 9701 та бошқа турдаги мулклар хатланди. Ушбу кўрсаткич ҳам ўтган йилнинг шу даврига қараганда, 3578 тага ёки 117,3 млрд. сўмга кўп.

Бундан ташқари, солиқ қарзини кескин қисқартириш мақсадида жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида бюро билан биргаликда 1,1 трлн.сўм солиқ қарзини суд ҳужжатлари асосида ундириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар