Олмазор туманида юз берган ҳодиса ҳақида хабар: келишмовчилик бартараф этилган бўлса-да, вазият тўлиқ ўрганиб чиқилади

Репост.уз сайтида ички ишлар органлари ходими билан аҳоли ўртасида рўй берган келишмовчилик акс этган видео тасвир жойлаштирилган. Шу билан бирга, Олмазор тумани ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ бошлиғи, подполковник Мирзакаримов Асрор Абдуқаҳарович ва аҳоли ўртасида юз берган ҳодиса икки ҳафта олдин видео тасвирга олинганлиги тўғрисида изоҳлар қолдирилган.
Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, видео тасвирларда акс этган Нигора исмли аёлнинг ота-онаси билан учрашишди (айни пайтда уйда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли қўшни мавзе 22 уйда оиласи билан ота-онасининг уйида истиқомат қилмоқда).
Ҳодиса иштирокчиларининг сўзига кўра, видео тасвирда акс эттирилган воқеалар икки ёки камида бир ярим ой илгари рўй берган.
Бу воқеа Қора-қамиш 2/1 мавзесидаги катта йўлдан унча узоқ бўлмаган 15- сонли кўп қаватли уй олдида содир этилган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу ҳудуд жадаллик билан ободонлаштирилмоқда.
Ҳолат юзасидан Нафиса Сурабовна ва Асрор Хамраевичлар қизи оиласи билан ушбу тўрт қаватли уйнинг биринчи қаватида яшаётганликлари ва дарҳақиқат, уйнинг орқа қисмига ноқонуний равишда айвон қурилганлигини, шу билан бирга, мазкур айвон юқори қаватлардаги қўшнилар томонидан ташланган чиқиндилардан ҳимояланиш мақсадида лекин, қурилиш меъёрларига зид равишда тартибсиз ўрнатилганлигини маълум қилишди.
Ачинарлиси шундаки, Нафиса Сурабовнанинг таъкидлашича, юқори қаватдаги яшовчилар томонидан деразадан турли чиқиндиларни, ҳаттоки овқат қолдиқларини ҳам пастга улоқтиришларини ҳеч ким тан олмайди. Бу борада қўшниларга қилинган мурожаатлар натижасиз қолиб, салбий ҳолатлар давом этиб келаётганлигини куюниб гапирди.
Суҳбатдошимизнинг қизи Нигора бўлиб ўтган ҳолат юзасидан телефон орқали қуйидагича изоҳ берди:
-Аслида ҳеч қандай зиддиятли ҳолат юз бермаган, ички ишлар ходими менга қўпол муомалада бўлмаган. Тўғри, озгина қизишиб баланд овозда гаплашдик, сабаби таҳминан уч кун олдин ушбу айвонни таъмирлаб янги қоплама ёпган эдик. Ўзингиз тушунасиз, сарф қилинган харажат ачинарли. Лекин, мени ноқонуний қурилмаларни бузиш тўғрисидаги ҳужжатлар билан таништиришган эди, нега ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган видео тасвирда бу кўрсатилмаган? Ички ишлар бўлими бошлиғига ҳеч қандай эътирозим йўқ. Бу қандайдир англашмовчилик, ваҳолонки бу масала қачонлардир ҳал бўлиб, эсимиздан чиқиб кетган.
Таъкидлаш жоизки, ушбу видео тасвир қайси қўшни тарафидан тасвирга олинганлиги ва нима мақсадда, орадан шунча вақт ўтиб ижтимоий тармоқларга жойлаштирилганлиги Нигора ва уни ота-онасини алоҳида таажжублантирди.
Сайтда келтирилган “видео тасвир фуқаролардан сотиб олинган” деган жумланинг ўзи кўп маънони англатади.
Ҳурматли “журналист фуқаролар”, ҳаётда рўй бераётган ҳар хил ижтимоий ҳодисаларни видео тасвирга олиш, пул топиш мақсадида тарқатиш, ижтимоий тармоқларга жойлаштириш билан боғлиқ ҳаракатингиз оқибатида аҳолида, айниқса видео тасвирда акс этган фуқароларда ҳақли эътирозлар сабаб бўлмоқда.
Шу билан бирга, ички ишлар органи ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади.
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида
- Касаба уюшмалари тўғрисида
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
09 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: