Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов қонун олдида жавоб бериши шарт

12:39 16 Август 2019 Жамият
565 0

Фото: Қўшни маҳалла

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Олмазор тумани ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Абдурасул Ваҳабовни Kun.uz ходимларига давлат органи ходимига хос бўлмаган тарзда муомалада бўлгани, бу билан чекланмай, ижодий жамоа ходимларидан видеотасвирга олмасликни талаб қилиб, операторга ташлангани, таҳририятга тегишли техник воситани синдириб ташлаганини кескин қоралайди.

Мамлакатимизда матбуот ва сўз эркинлиги, давлат ҳокимияти органлари фаолияти очиқлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилаётган, давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзи журналист ва блогерларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб турган  бир пайтда Олмазор тумани ҳокими ўринбосарининг бу хатти-ҳаракатини қандай тушуниш керак.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, “Журналистлик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланиши кўрсатиб ўтилган.

Эътиборли жиҳати, А. Ваҳабовнинг Kun.uz ижодий гуруҳига биринчи марта тажовузи эмас. У шу йилнинг январь ойида ҳам кўпчилик олдида тасвирчига ташланган.

Бу каби иллатлар оммавий ахборот воситалари  вакиллари – журналистлар эркин фаолият юритиши таъминланишига путур етказиб, очиқлик сиёсатига, мамлакатимиз тараққиётига раҳна солади. Шундай экан, Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов қонун олдида жавоб бериши керак ва шарт.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси тегишли идоралар – мазкур масалага масъуллардан тезкор чоралар кўрилишини ва бу ҳақда ОАВ вакилларига маълумот бериб борилишини сўрайди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019