“Олмазор тўй ўтказиш бўйича намуна сифатида кўрсатилган бўлсада, у ерда ҳам кўзбўямачиликка йўл қўйилмоқда”. Иқбол Мирзо тўйлар масаласи ҳали кун тартибидан тушмаганини эслатди

18:19 08 Август 2018 Жамият
1349 0
Архив фото

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти якунлари ва истиқболдаги йўналишларига бағишланган матбуот анжуманида тўйларни ихчамлаштириш масаласи яна кўтарилди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган "Халқ сўзи" мухбири Мунисхон Каримова хабар берди.

“Тўйлар халқимиз ҳаётига шу қадар чуқур сингиб кетган қадриятки, бу масалада ягона тўхтамга келиш, уни ихчамлаштириш масаласи ҳали ҳам кун тартибидан тушгани йўқ. Бу борада шу пайтга қадар бирор бир ҳужжатнинг қабул қилинмаганини ҳам баъзи одамлар тўғри тушунмаяпти. Давлатимиз раҳбари бу борада халқимиз ўзи онгли равишда тушуниб, тўғри қарорга келиши ҳақида кўп бора таъкидламоқда“ — деди қўмита раиси Иқболжон Мирзаалиев..

Сенатор бу масалага тўхталар экан, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани намуна сифатида ўрганилаётган бўлсада, у ерда ҳам кўзбўямачилик ҳолати кузатилаётганига алоҳида урғу берди.

“Олмазор тумани намуна сифатида ўрганиляпти. Аммо шу масалада ҳам яна кўзбўямачиликка йўл қўйяпмиз. Маҳалла раислари ўзи асли 50,60 кишилик тўй қилишга шароити бор ва шундан келиб чиқиб ихчамгина тўй ўтказаётган одамларни намуна қилиб, уларни гапиряпти. Йўқ, бу билан иш битмайди. Биз кўпроқ исрофгарчиликка йўл қўяётганлар, никоҳни ўзига хос шоуларга айлантираётганлар билан ишлашни ўрганишимиз, айнан уларга тушунтиришимиз керак. Қўмитанинг бу борадаги фаолияти тўхтагани йўқ. Фикрларни, муносабатларни ўрганяпмиз“, дея таъкидлаган Мирзаалиев.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019