“Olmazor Business city”ни барпо этиш ишлари бошланди

15:46 16 Август 2018 Жамият
1005 0

Олмазор туманида замонавий, юксак меъморий қиёфага эга бўлган “Olmazor Business city”ни барпо этиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни мамлакат ҳудудларида Business city форматидаги ишбилармонлик марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. Қарор шаҳар ва туман марказларининг архитектуравий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун уларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, асосий туристик йўналишларда замонавий объектлар қуриш, шунингдек аҳоли ва мамлакат меҳмонлари учун тақдим этилаётган хизматлар рўйхатини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга қаратилган.

Қурилишлар буюртмачи, мувофиқлаштирувчи ва назоратчиси вазифасини Тошкент ҳокимиятлари ҳузуридаги ҳар бир “Сити” учун ташкил этилувчи дирекциялар томонидан амалга оширилади.

Бугун республикада биринчи бўлиб Олмазор туманида 23,5 гектарга эга бўлган “Olmazor Business city” замонавий ишбилармонлик маркази Дирекцияси ташкил этилди. Ушбу марказ чуқур ва ҳар томонлама пухта ишлаб чиқилган Концепцияга асосан ташкил этилди.Хусусан, кўп қаватдан иборат бўлган замонавий турар жойлар ва апартаментлар, замонавий савдо ва ижтимоий мажмуалар ҳамда сайилгоҳлар қуриш кўзда тутилган.

Эътиборли томони “Olmazor Business city” ҳудудида инвесторларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида солиқ ва божхона имтиёзлари, чет эл инвесторлар ва мутахассислар учун виза ва ишга жалб қилиш тартиблари соддалаштирилган.

"Шу боис, “Olmazor Business city” Дирекцияси барча маҳаллий ва чет эл инвесторларини ушбу марказга жалб қилиш учун ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилади", дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019