Олмаотада Ўзбекистон фуқаросини автобус уриб кетди. У ҳаётдан кўз юмди

16:53 24 Август 2019 Жамият
152 0

Иллюстратив фото

Мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019 йил 23 августга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Туркистон вилоятининг Епкенди посёлкасидан ўтувчи Туркистон – Чимкент автотрассасида Ўзбекистон фуқароси Э.А. автобус уриб кетиши оқибатида вафот этди.

Йўл-транспорт ҳодисаси бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +7-727-291-11-78.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019