Олмаота кўчаларида ўзбек автобуслари йўловчиларни ташимоқда

12:42 14 Август 2018 Дунё
637 0
Фото: Олмаота шаҳар ҳокимлиги

Қозоғистонда транспорт ислоҳотлари доирасида Олмаота шаҳрида жамоатчилик транспорти воситаларини янгилаш давом этмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Қайд қилинишича, айни пайтда мазкур шаҳар автопаркида 1560 та автобус бор. Йил охиригача эса ҳудудда жамоатчилик транспорти 80 фоиз янгиланиши кутилмоқда.

Хусусан, “Думан Транс” компанияси томонидан Олмаота шаҳридаги 17-йўналишга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 15 дона “Isuzu” автобуси қўйилди. “Олжас ЛТД” компанияси ҳам шаҳарнинг 62-йўналиши учун худди шу русумдаги автобусларни харид қилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019