Олмалиқда ёшлар ўртасида интеллектуал беллашув ташкил этилди

11:11 21 Декабрь 2018 Жамият
207 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

Олмалиқда “Заковат“ интеллектуал танлови бўйича “Ёшлар иттифоқи кубоги“ учун фестиваль ўйини бўлиб ўтди. 

Унда комбинатнинг барча корхоналари, комбинат тасарруфидаги коллежлар ҳамда Тошкент давлат техника университети ва МИСиС Олмалиқ филиали жамоалари ўзаро беллашишди.

Беллашувда жамоалар жамоа номлари эмас, махфий тартиб рақамлари остида қатнашишди. Яъни қайси рақам остида қайси жамоа ўйнаётганлигини жамоанинг ўзидан бошқа ҳеч ким билмади. Фақатгина сўнгги 30-саволдан сўнг жамоалар ўз рақамларини ҳакамларга ошкор қилишди.

Баҳс якунида Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси ёшлари биринчи, Саноат темирйўл транспорти бошқармаси жамоаси иккинчи, Автомобиль транспорт бошқармаси вакиллари учинчи ўринни қўлга киритиб, “Ёшлар Иттифоқи кубоги“ совриндори бўлди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019