Олмалиқ кон-металлургия комбинатига янги раҳбар тайинланди

12:46 01 Август 2018 Иқтисодиёт
1068 0
Фото: "Халқ сўзи"

Абдулло Халмуродович Хурсанов “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акцидорлик жамияти бошқарувининг раиси – бош директори этиб тасдиқланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

Хурсанов комбинатнинг эндиликда собиқ раҳбари Александр Фармонов ўрнини эгаллайдиган бўлди. Ҳозирча Фармонов қайси ишга ўтгани борасида маълумот берилмаган.

Маълумот учун, А. Хурсанов бунга қадар “Ўзбекистон металлургия комбинати” акцидорлик жамияти бошқарувининг раиси – бош директори вазифасида фаолият юритаётган эди.

“Ўзбекистон метталургия комбинати” АЖ бошқарувининг раиси – бош директори вазифасини бажарувчи сифатида Тохиржон Турсунбоевич Азаматов тайинланди.

Т. Азаматов шу кунга қадар “Ўзбекистон метталургия комбинати” АЖ бошқаруви раисининг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019