Олмалиқ, Чирчиқ ва Ангрен шаҳарлари комплекс қурилади

10:47 01 Февраль 2019 Жамият
816 0

Иллюстратив фото

Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан Олмалиқ, Чирчиқ шаҳарларининг 2035 йилгача, Ангрен шаҳрининг 2032 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режалари тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги https://t.me/huquqiyaxborot расмий каналида маълум қилинди.

Қарорларга мувофиқ, Олмалиқ, Чирчиқ ва Ангрен шаҳарлари комплекс қурилади.

Шаҳар ерларидан мақсадсиз фойдаланишга ва ноқонуний қурилишларни амалга оширишга йўл қўймаслик бўйича қатъий назорат ўрнатилади.

Энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан сув таъминоти, канализация, электр, газ, иссиқлик таъминоти модернизация қилинади.

Ҳудудларнинг шаҳарсозлик қиёфасини шакллантирувчи майдонлар, хиёбонлар ва боғлар реконструкция қилинади ва янгилари қурилади.

Шаҳарларнинг атроф-муҳитини муҳофаза қилиш тизими ишлаб чиқилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019