Олис ҳудудлардаги мактабларнинг ўқитувчиларига 100 фоизгача устамалар берилади

12:12 21 Декабрь 2018 Ҳужжатлар
963 0

Архив фото

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олис ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақига иш стажи учун устамалар белгилаш тўғрисида” қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилди.

Ҳужжатда Республиканинг олис тоғли ва чекка ҳудудларида жойлашган умумтаълим мактаблари рўйхатини тасдиқлаш кўзда тутилмоқда. Рўйхатга Қорақалпоғистон Республикаси ва саккиз вилоятдаги жами 193 мактабни киритилиши кутилмоқда.

Қарор лойиҳаси олис тоғли ва чекка ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақига иш стажи учун Давлат бюджети ҳисобидан устамалар берилишини қуйидаги тартиби белгилашни таклиф этилмоқда:

меҳнат стажига эга бўлмаган ёш мутахассислар – белгиланган базавий тариф ставкасининг 25 фоизи;

меҳнат стажи 1 йилдан 3 йилгача бўлган ўқитувчилар – белгиланган базавий тариф ставкасининг 50 фоизи;

меҳнат стажи 3 йилдан 5 йилгача бўлган ўқитувчилар – белгиланган базавий тариф ставкасининг 75 фоизи;

меҳнат стажи 5 йилдан ортиқ бўлган ўқитувчилар – белгиланган базавий тариф ставкасининг 100 фоизи.

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги олис тоғли ва чекка ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақига иш стажи учун устамалар берилишини доимий назоратга олишлиги кўзда тутилган.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги қарор лойиҳасини янада такомиллаштириш учун барча жамоатчилик вакилларини муҳокамаларга фаол иштирок этишга чақиради. Ҳужжат лойиҳасининг муҳокамаси 2019 йилнинг 4 январга қадар давом этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019