Олимпиада саралаши бошланмоқда: Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди

19:11 02 Апрель 2019 Спорт
326 0

16-27 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий ва аёллар терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Халқаро бокс қоидаларига биноан жанглар ўнтадан (эркаклар – 49, 52, 56, 60, 64, 69, 75, 81, 91, +91 кг), (аёллар – 48, 51, 54, 57, 60, 64, 69, 75, 81 кг ) вазн тоифасида ўтказилади.

Қитъа биринчилигига делегациямиз қуйидаги таркибда йўл олади:

Эркаклар:
- 49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
- 52 кг: Ҳасанбой Дўсматов 
- 56 кг: Миразизбек Мирзахалилов 
- 60 кг: Шукуржон Раҳимов
- 64 кг: Шунқор Абдурасулов 
- 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров 
- 75 кг: Исроил Мадримов 
- 81 кг: Дилшодбек Рўзматов 
- 91 кг: Санжар Турсунов 
+ 91 кг: Баҳодир Жалолов

Аёллар:
- 48 кг: Фотима Турсунбоева
- 51 кг: Фарангиз Ҳошимова
- 54 кг: Турсуной Раҳимова
- 57 кг: Ёдгорой Мирзаева 
- 60 кг: Райхона Қодирова
- 64 кг: Мафтуна Мелиева 
- 69 кг: Шаҳноза Юнусова
- 75 кг: Мавлуда Мавлонова 
- 81 кг: Эъзоза Мелиева

Таъкидлаш жоиз, Осиё чемпионатида боксчилар медаллар билан бирга жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бериладиган йўлланмалар учун ҳам кураш олиб боришади. Жаҳон чемпионати эса, ўз навбатида Олимпия ўйинлари лицензиялари ўйналадиган мусобақа ҳисобланади. Шу боис, мамлакат федерацияси мутасаддилари ва терма жамоа мураббийлари Бангкокка жўнаб кетадиган таркибни шакллантиришда барча вазн тоифалари бўйича 1-рақамли спортчиларни, яъни Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритиш учун асосий даъвогар чарм қўлқоп усталарини саралаб олишга эътибор қаратишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019