Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган фарғоналик паралимпиячига "Нексия-3" совға қилинди.

14:31 08 Май 2020 Спорт
758 0

Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХVI Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Фарғона вилоятидан спортчилар сони яна биттага кўпайди.

Токиода бўлиб ўтадиган ХVI Паралимпия ўйинларига йўлланма (лицензия) берувчи Жаҳон ва Халқаро мусобақалар “Соvid-19” эпидемияси туфайли ўтказилиши зарур бўлган мусобақалар қолдирилган эди. Шу сабабли спортчи Азизжон Ибрагимовга аввал қатнашган мусобақалардаги юқори натижалари инобатга олиниб, Халқаро паралимпия қўмитаси томонидан ушбу спортчига 2021 йил Токиода бўлиб ўтадиган ХVI Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун йўлланма берилди.​
 

Паралимпия спортчиси Азиз Ибрагимов 2017 йил Польша давлатида бўлиб ўтган Халқаро гран-при турнирида спортнинг параўқотиш туридан 234 та рақиб спортчилар ўртасида кумуш медални қўлга киритган. Бундан ташқари, 2018 йилда Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказилган Параосиё ўйинларида иштирок этган. 2019 йил Австралия давлатида паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун йўлланма (лицензия) берувчи халқаро мусобақада 4-ўринни қўлга киритган. Ҳозирда карантин туфайли Фарғона шаҳридаги ўз хонадонида карантин талабларига риоя этган ҳолда мураббийси томонидан ташкил этилган масофавий ўқув-машғулотларда иштирок этмоқда.

Қувонарлиси шундаки, Фарғона вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Паралимпия ассоциацияси Фарғона вилояти бўлими ҳамкорлигида спортчига “Нексия 3” автомашинаси совға қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?