Олимлар томонидан соғлиқни назорат қилувчи “ақлли” пайпоқлар яратилди

11:37 07 Май 2020 Дунё
224 0

архив фото

Новосибирскдаги Академгородок (Россия) технопаркида яшовчилар тана ҳарорати ва соғлиқнинг бошқа муҳим кўрсаткичларини кузатиб борадиган "ақлли" пайпоқларни ихтиро қилишди.

Бу ҳақда лойиҳа раҳбари ва “NeuroTerm” маҳсулоти яратувчиси Елена Русакова мухбирларга берган интервьюсида маълум қилди.

"Агар одамда оёқларнинг гипотермияси бўлса, демак, бу соғлиқ учун муайян муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Масалан, буйрак касалликлари каби. Бизнинг “ақлли” пайпоқларимиз эса оёқларни жуда паст ҳароратдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Бунда эса инсон танаси учун қулай бўлган ҳароратни ушлаб туришга ёрдам берадиган электроника (ишлатилган материалларнинг ўзига хос хусусиятлари ва организм учун мавжуд бўлган ресурсларнинг ишга туширилиши) ёрдамга келади", дейди Русакова.

Новосибирсклик ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланаётган пайпоқлар, Русакованинг таъкидлашича, оёқнинг махсус қисмларида ҳаракат қилади, шу йўл билан уларнинг ҳароратини ушлаб туриш учун жавоб берадиган механизмларни ишга туширади. Оёқларнинг ҳароратини доимий равишда кузатиб бориш туфайли эса уларни гипотермиядан асраш мумкин бўлади. “Ақлли” пайпоқ қон айланиш тизими билан боғлиқ муаммолари мавжуд, шунингдек, иммунитети пасайган кишилар учун айниқса қўл келади.

Қайд этилишича, “ақлли” пайпоқлар орқали тўпланган маълумотлар фойдали тиббий маслаҳатлар бериши мумкин бўлган ўз-ўзини ўрганиш тизими томонидан қайта ишланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?