Олимлар сунъий онг ёрдамида футбол бўйича жаҳон чемпиони ким бўлишини аниқлашди

10:52 19 Июнь 2018 Спорт
1150 0

Олимлар сунъий онг ёрдамида футбол бўйича жаҳон чемпиони ким бўлишини айтишди, деб ёзади MIT Technology Review.

Мутахассислар Андреас Гролл(Дортмунд университети), Кристоф Лей ва Ханс ван Эсетвед(Гент университети) ҳамда Гюнтер Шаубергер(Мюнхен техника университети) ўтган жаҳон чемпионатларидаги натижаларни таҳлил этиб, прогноз қилишнинг бир неча усуллари асосида мундиалнинг мутлақ фаворитини аниқлашди.

Хусусан, бу борада иқтисодий, спорт, жамоавий ва мураббий омилига боғлиқ, умуман, 16 йўналишдаги маълумотлар кўриб чиқилиб, улар машинавий ўрганиш(random forests) алгоритмидан ўтказилди, Пуассон модели ёрдамида ортга қайтиш ва таснифлаш усуллари асосида ўрганилди.

Пировардида 28 саҳифалик илмий иш юзага келди. Унга кўра, бу йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш бўйича энг катта коэффициент Испанияга насиб этди – 17,8 фоиз. Кейинги ўринлардан Германия(17,1) ва Бразилия(12,3 фоиз) жой олди.

Қизиқарли томони, биринчи ҳолатда эҳтимоли бор рақиблар инобатга олинмади. Агар бу борада дарахт шохлари шаклидаги ҳақиқатга яқин сценарий тузилса, у ҳолда Германия терма жамоаси биринчи ўрин эгасига айланади.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, агар Испания фақат Германия билан тўқнаш келиб қолмасагина муваффақият қозона олади. Ушбу маълумотга эга бўлиш учун турнирга оид 100 мингта симуляция ўтказилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019