Олимлар оловдан ҳам, сувдан ҳам “қўрқмайдиган” ёғоч яратишди

11:25 30 Октябр 2018 Дунё
674 0

Ёғоч — дунёдаги энг оммабоп қурилиш материалларидан биридир. У экологик тоза ва қайта тикланадиган ресурс ҳисобланади. Олимлар охирги йилларда унинг хусусиятларини ўзгартиришга эришаётгани эса ҳайратланарлидир. Масалан, бундан бир неча йил олдин Стокҳолмда ойна ва дераза учун пластик сифатида фойдаланиш мумкин бўлган шаффоф ёғоч яратилганди.

Ўз навбатида узоқ йиллардан бери сунъий тахта кашф этиш устида изланишлар олиб борилаётган эди. Шу йўл билан сайёрамизнинг ўпкаси ҳисобланган ўрмонларнинг кесилиб кетишини тўхтатиб қолиш мумкин. Ва ниҳоят ана шу орзу рўёбга чиқди. Хитойда табиий тахтанинг сув ва оловга бардош бера оладиган сунъий муқобили яратилди.

Scientific American манбасининг хабар беришича, Чин ўлкаси Аньхой провинцияси Хэфей илмий-техника университетида ўз сифати бўйича табиий ёғочдан асло қолишмайдиган, ҳатто айрим кўрсаткичлари бўйича ундан ўтадиган материал тайёрланди. Бунинг устига уни ишлаб чиқариш учун жуда кам вақт — бир неча соат кетади. Ваҳоланки, ўрмонзорлар йиллар давомида вужудга келади. Қизиқ томони сунъий ёғочни ясашда лигнин(ёғочга пишиқлик берадиган) моддасидан эмас, балки ўзининг ўргимчаксимон тузилмаси билан унга ўхшаб кетадиган резол полимеридан фойдаланилди.

Ноу-хау муаллифи Шу Хун Юнинг айтишича, резолли сув эритмаси хитозан(қисқичбақа ва креветкалар косасидаги қандли полимер) ва сирка кислотасига қўшилди. Олинган эритма суюқ азот ёрдамида музлатилди ва вакуум муҳитига қуритиш учун қўйилди. Шундан сўнг пишиқ кимёвий бирикмани пайдо қилиш учун Цельсий бўйича 200 даражада қиздирилди. Қатор тажрибалар шуни кўрсатдики, олинган полимер табиий ёғочга қараганда жуда мустаҳкам, эгилувчанлик ва сиқишга нисбатан қаршилиги анча яхши экан. Қолаверса, табиийсидан фарқли ўлароқ ўта енгил ва уни исталган рангда чиқариш мумкин. Энг асосийси, сув ўтказмайди ва ёғочни кўмирга айлантириб юборадиган ўта юқори ҳароратларга ҳам чидамлидир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019