Олимлар коронавируснинг биринчи жиддий мутациясини аниқлади

01:21 21 Апрель 2020 Дунё
614 0

Иллюстратив сурат

Тайван ва Австралия олимлари янги SARS-CoV-2 коронавирусининг биринчи жиддий мутациясини аниқладилар.

Ўрганиш давомида мутахассислар бутун дунёдан олинган коронавируснинг 106 та намунасининг генетик тузилишини ўрганиб чиққан. Улар орасида Ҳиндистонда бемордан олинган намунада мутация аниқланган. Ушбу мутация одамлар учун камроқ хавф солиши маълум бўлган.

Олимлар, шунингдек, янги турдаги коронавируснинг геномаси 2002 йилда SARS эпидемиясини келтириб чиқарган SARS вирусига қараганда анча барқарор ва мутацияларга камроқ сезгир эканлигини аниқлашганлар.

Март ойи бошида Хитой олимлари коронавируснинг 49 мутациясини ўрганиб чиқиб, уларни иккита кичик тури — S ва Lни аниқлашган эди. Таъкидланишича, иккинчи категория юқумли бўлиб, у Уханда коронавирус тарқалишининг дастлабки босқичида кенг тарқалган.

Олдинроқ Валенсия университети мутахассислари Испанияда тарқалган коронавирус Хитойнинг Ухан шаҳрида эпидемияни келтириб чиқарган вирусдан кескин фарқ қилишини маълум қилишган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?