Олимлар: Коронавирус ёт жисмларда 72 соатгача яшайди

22:05 18 Март 2020 Дунё
263 0

Фото: www.google.com

Олимлар янги коронавирусни кўпчилик жисмларнинг юзасида 72 соатгача яшашини аниқлашди. Британиялик мутахассисларнинг бу ҳақдаги изланишлари The New England Journal of Medicine журналида эълон қилинди.

Тадқиқотчилар пандемия келтириб чиқарган SARS-CoV-2 вируси билан унинг ўтмишдоши SARS-CoV-1 вирусини турли шароитларда қандай тарқалишини таққослаб кўришди.

Аниқланишича, ҳар иккала вирус деярли бир хил хусусиятга эга. Уларнинг пластик ва зангламас пўлат жисмлар юзасида яшаш қобилияти яхшироқ, мис ёки картон устида эса ёмонроқ.

Шунингдек, касаллик келтириб чиқарувчи вирус ҳавода уч соатгача сақланиб туради. Мутахассислар хулосасига кўра, бу унинг ҳаво-томчи йўли билан юқиш хусусияти борлигини тасдиқлайди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, дунёда 200 мингдан ортиқ инсон коронавирусни юқтириб олган. Улардан 8 мингдан ортиғи вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?