Олимлар коронавирус қайта юқишини илк бор исботлашди

12:33 25 Август 2020 Дунё
218 0

Гонконг университети олимлари коронавирусни қайта юқиш ҳолати биринчи бор ўз тасдиғини топганини маълум қилишди, деб хабар берди The New York Times.

Қайд этилишича, 33 ёшли эркак ковиддан соғайиб чиққандан тўрт ой ўтиб яна шу дардга йўлиққани аниқланган. Биринчи галда беморда енгил белгилар кузатилган бўлса, бу сафар симптомларсиз кечган.

Олимларнинг айтишича, ушбу бемор Испаниядан қайтиб келганидан сўнг унда янги инфекция аниқланган. Текширишлардан сўнг, унинг штамми ўша эркак биринчи бор юқтириб олган вирусдан сезиларли фарқ қилиши, кўпроқ июль-август ойларида Европада кузатилган Covid-19га ўхшаб кетиши маълум бўлди.

Бундан олдин АҚШ ва бошқа давлатларда ҳам коронавирусга такрорий чалиниш ҳолатлари юз бергани тахмин қилинган, аммо бу чуқур тадқиқотлар билан исботлаб берилмаган эди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?