Олимлар хулосаси: шакар жиддий хасталикларга сабаб бўлади

17:13 25 Июль 2018 Lifestyle
510 0
Иллюстратив фото

АҚШнинг Колумбия университети олимлари ҳар куни чойга икки ярим қошиқдан шакар солиш қариликда ақли заифлик ёки Альцгеймер касаллиги ривожланиши хавфини оширишини аниқлашди.

Бу борадаги хулосалар Альцгеймер касаллигига қарши курашиш уюшмасининг йиллик халқаро конференциясида тақдим этилди, деб ёзади Daily Mail. Мазкур тадқиқотда ақли заифлик белгилари бўлмаган 2226 киши иштирок этди. Кўнгиллилар орасида улар таом ёки ичимликка қандайдир миқдорда шакар қўшиш-қўшишмаганликларини аниқлаш бўйича сўров ўтказилди.

Маълум бўлишича, ҳар куни ўзи истеъмол қиладиган озиқ-овқатга 30,3 грамм шакар қўшадиганларда ақли заифлик хавфи бир кунда 5,8 грамм шакар истеъмол қиладиганларга нисбатан 30,3 фоиз кўп бўлар экан. Ўз навбатида ширин ичимликлар, шу жумладан, мевали шарбатлар шинавандалари 27 фоиз кўпроқ, ширин газли ичимликларни доим истеъмол қилиб юрадиганлар эса 54 фоиз кўпроқ Альцгеймер дардига чалиниши маълум бўлган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар