Олимлар инфаркт олиб келадиган хавфларни камайтирадиган ўта муҳим омилларни аниқлашди  

18:20 20 Апрель 2018 Lifestyle
893 0

Швециялик кардиологларнинг қайд этишича, жисмоний фаоллик юрак хуружини бошидан ўтказганлар учун бевақт ўлимдан қочиш имконини берар экан. 

Мазкур тадқиқотда 2005 — 2013 йиллар оралиғида миокард инфарктини бошидан ўтказган 22227 нафар бемор иштирок этди. Шифокорлар уларнинг жисмоний фаоллиги даражасини икки марта — юрак хуружидан 6 — 10 ҳафта ва 12 ой ўтгандан сўнг ўлчаб кўришди. Сўров давомида ҳар бир кўнгилли ўтган етти кун давомида неча маротаба жисмоний машғулот қилишганини айтиб боришди. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, ҳар бир жисмоний машғулот 30 дақиқадан кўп давом этмаслиги керак, деб ёзади “EurekAlert!”.
Бу эса инфарктдан сўнг мушакларга тушадиган юк қай даражада ўзгарганини аниқлаш имконини берди.

Ўртача ўтган 4,2 йил давомида қарийб 1087 нафар бемор вафот этди. Бу борада ўлим хавфи жисмоний жиҳатдан нофаол бўлган инсонларда кўпроқ эканлиги маълум бўлди. Нисбатан кам жисмоний машқ қиладиганлардан ўлим эҳтимоли 37 фоиз, доимий жисмоний фаол инсонларда эса 59 фоиз камайган. Олимларнинг айтишича, инфарктга чалинганлар нафақат чекишни ташлаши, балки соғлом овқатланишни бошлаши ҳамда ҳафтада камида икки марта жисмоний машқларга эътибор қаратишлари лозим. 

Бундан олдин швед мутахассислари томонидан “Heart” илмий журналида ҳар ҳафта ёнғоқ истеъмол қилиш юрак-қон томири касалликлари, жумладан, аритмиянинг энг кенг тарқалган турларидан — юрак бўлмаси фибрилляцияси хавфини пасайтириши маълум қилишган эди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар