Олимлар: “Ерни таҳқирлашни бас қилинг”

11:01 06 Август 2019 Дунё
222 0

Бир гуруҳ олимлар инсониятни Ер юзига чексиз зарар етказаётганликда айблаб чиқди, деб хабар берди Би-би-си..

Уларга кўра, одамзод тупроқ қувватини тортиб олмоқда, саҳроларни кенгайтирмоқда, ўрмонларни йўқ қилмоқда ва ёввойи ҳайвонот оламига азоб келтирмоқда.

Олимлар ҳозирда мавжуд қишлоқ хўжалиги усулларини ҳам қаттиқ танқид қилган.

Улар ерларни деҳқончилик учун ўзлаштиришни камайтириш лозимлиги ва табиий ўсимликлар билан қопланган улкан ер майдонлари иқлим ўзгаришининг олдини олишда энг мақбул усуллардан бири эканини таъкидламоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019