Олий таълим тизимини “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш – долзарб вазифа

17:26 30 Октябр 2019 Жамият
161 0

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида олий таълим тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга оширишга қаратилган семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.

Видеоселектор шаклида ўтказилган тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бош прокуратура мутасаддилари иштирок этди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуратов маъруза қилди.

Семинарда олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди. Жумладан, бу борада қабул қилинган “Йўл харитаси” 7 та бўлимни, яъни умумий ташкилий-амалий чора-тадбирлар, қабул жараёни, таълим бериш ва талабалар билимини баҳолаш, ўқишни кўчириш, ўқишга тиклаш ва нострификация, олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишни ўз ичига олган ва 42 та банд ижросига вазирлик масъул этиб белгиланган. Қолаверса, вазирлик “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳозирги кунга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳам батафсил баён қилди.

Тадбир сўнгида бу муҳим масалада белгиланган вазифаларни барча масъул ва манфаатдор томонлар, ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда сидқидилдан бажаришга ва қўйилган мақсадга эришиш учун тизимнинг бутун салоҳиятини сафарбар этишга келишиб олинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019