Олий таълим ҳам ўз аравасини ўзи тортадиган пайт келди

17:24 24 Август 2020 Сиёсат
487 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига қонунчиликда олий таълим муассасалари учун назарда тутилган солиқ имтиёзлари татбиқ этилиб, 2020 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқнинг 12 фоиз миқдордаги ставкаси қўлланилиши белгиланган эди.

Фракциямиз йиғилишида нечта олий таълим муассасалари ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтгани ҳамда уларга юқоридаги солиқ имтиёзининг қўлланилиши натижасида қанча маблағлар олий таълим муассасалари ихтиёрида қолгани, шунингдек, олий таълим муассасаларини ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш бўйича қандай ишлар амалга оширилаётгани каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Таъкидлаш керак, бюджет маблағларининг учдан бирига яқин қисми сарфланаётган таълим тизимидаги бюджет юкини камайтириш, соғлом рақобат муҳитини яратиш, таълим сифатини ошириш каби мақсадларда мамлакатимизда хусусий таълимни ривожлантириш, жумладан, давлат хусусий шерикчилиги асосида нодавлат таълим ташкилотларини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар ва эришилган натижалар бугунги кун талабига жавоб бермайди.

Шаҳноза ҲОЛМАҲМАТОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?