Олий суд раиси Россия Тергов қўмитаси томонидан медал билан тақдирланди

21:59 12 Март 2020 Жамият
111 0

Фото : Олий суд матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси олий суди раиси Козимжон Комилов Россия Федерацияси тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

“Учрашув давомида меҳмонларга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борадаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди”, дейилади хабарда.

Учрашув доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Александр Бастрикин Козимжон Комиловни Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг “За заслуги” медали билан тақдирлади. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019