Олий ўқув юртларининг айрим йўналишларида ўқиш муддати қисқартирилади

10:00 06 Июнь 2018 Жамият
1212 0

2018 йилнинг 5 июнь куни "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, эндиликда алоҳида таълим йўналишлари бўйича ўқиш муддати камида уч йил бўлган бакалавриат ҳамда камида бир йил бўлган магистратура жорий этилади. Яъни айрим йўналишларда ўқиш муддати қисқаради. Айнан қайси йўналишлар бўйича бу ўзгаришлар жорий қилингани қарорда кўрсатилмаган, демак ушбу йўналишлар алоҳида ҳужжатлар билан белгилаб берилади.

Масалан, 2018 йил 13 апрелдаги Президент қарорига асосан 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб юридик коллежлар битирувчилари Юридик университетга бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича киришга ҳақли эканлиги белгиланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар