Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади

16:08 21 Октябр 2020 Сиёсат
192 0

Бугун, 21 октябрь куни парламент юқори палатасининг саккизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони тасдиқланди.

Шунингдек, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорлари ҳам тасдиқланди.

Ялпи мажлисда 17 та масала, шу жумладан, 4 та қонун кўриб чиқилди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?