Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда

10:17 11 Сентябр 2020 Сиёсат
194 0

Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Уни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Ялпи мажлисни Сенатнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда UzReport телеканали орқали онлайн кузатиб бориш мумкин.

Видеоконференсалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилмоқда.

«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги; «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги; 

«Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги;

«Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги;

«Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати ҳақида ҳамда Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш масалалари муҳокама қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?