Олий Мажлис Сенатида Россия делегация билан учрашув бўлиб ўтди

19:03 18 Октябр 2018 Сиёсат
772 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Аграр, озиқ-овқат сиёсати ва табиатдан фойдаланиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари С. Лисовский бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифи доирасида ўтказилган мазкур учрашувда стратегик муҳим йўналишлардаги ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш долзарблигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисида янгиланган Битим имзоланди.

Тадбирда турли соҳаларда ҳамкорлик қилишни назарда тутувчи икки томонлама ҳужжатларни ратификация қилишни тезлаштириш, унинг мониторингини юритиш, парламентлараро мулоқот олиб бориш муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда парламент фаолияти соҳасида тажриба алмашиш, хусусан, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Россия парламентининг таҳлилий бўлинмалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Бу давлатлар ўртасида таҳлилий ахборот алмашиш, икки мамлакат парламентлари қонун ижодкорлиги ва уларнинг ижроси устидан назорат фаолияти тажрибасини татбиқ этиш имконини беради.

Томонлар икки давлат раҳбарлари иштирокида Россия ва Ўзбекистон ўртасида Ҳудудлараро ҳамкорлик биринчи форумини ўтказиш муҳимлигига урғу бердилар. Форум Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб бергани ва икки мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятидан самаралироқ фойдаланиш истиқболларини белгилагани таъкидланди.

Якунда парламентлараро алоқаларни тегишли қўмиталар ва дўстлик гуруҳлари даражасида янада фаоллаштириш, бунинг учун барча имкониятларни ишга солиш масалалари кўриб чиқилди.

Суратлар муаллифи: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи".


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019