Олий Мажлис ҳузурида Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши тузилди

12:58 14 Сентябр 2019 Жамият
179 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлисида, шунингдек, ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама этилди. Сўзга чиққанлар таъкидланганидек, мамлакатимизда сўз ва ахборот эркинлигини, давлат органлари фаолияти очиқ-ошкоралигини, фуқаролар манфаатларига оид энг муҳим қарорлар қабул қилишда улар иштирокини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни бошқариш тизими тубдан қайта шакллантирилди, мамлакатни модернизациялашда журналистлар ролини ошириш, фуқароларнинг сўз эркинлигига доир конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек жамият ва давлатнинг барча соҳаларига ахборот-коммуникация ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича комплекс чоралар кўрилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Шу билан бирга, мамлакатимиз медиа бозорини жадал ривожлантиришга, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг виртуал макондаги фаоллигини таъминлашга, миллий ахборот индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга, шунингдек глобал ахборот муҳитига оид замонавий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини либераллаштириш ҳамда демократлаштиришга етарлича эътибор берилмаяпти. Шу жиҳатдан республикамиз жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари даражасига эришиши зарурлиги мажлисда алоҳида қайд этилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ахборот соҳасига оид долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини шакллантиришда жамоат ташкилотлари аҳамиятини ошириш, давлат органлари ва оммавий коммуникациялар субъектлари ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек ахборот соҳасини янада эркинлаштириш ва демократлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши тузиш лозимлиги таъкидланди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ушбу янги тузилманинг асосий вазифаси очиқ ахборот маконини яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирлаштирадиган замонавий, демократик ва шаффоф майдон сифатида давлат ва оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг самарали мулоқотини таъминлашдан иборат бўлиши лозим. Қолаверса, аҳолининг ахборот маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш ҳам Жамоатчилик кенгаши фаолияти мақсадларидан бири бўлиши керак. Шунингдек, янги тузилма халқаро рейтингларда Ўзбекистон Республикаси эгаллаган ўрнини изчил яхшилаш ва мамлакатимизнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги индекслари юқори даражада бўлган илғор мамлакатлар қаторига киришини таъминлаш дастурлари бўйича таклифлар ҳам тайёрлайди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Жамоатчилик кенгашига юкланган вазифаларни бажариш, шунингдек унинг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилоти шаклида Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича марказ ташкил этилиши таклифи маъқулланди ҳамда у Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи сифатида белгиланди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Шунингдек, қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти фаолиятини янада такомиллаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлисида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қўшма қарорлар қабул қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019