Олий Мажлис депутати Каттақўрғондаги можароли вазиятга кескин муносабат билдирди

17:19 05 Июль 2018 Жамият
967 0
Фото: Facebook / Расул Кушербаев

4 июль куни интернет тармоқларида Каттақўрғон милиция бўлимига олиб келинган аёлнинг ечинтирилиб таҳқирлангани тасвирланган видео тарқалди. Бу жамоатчилик орасида жуда катта шов-шув ва турлича муносабатларга сабаб бўлди.

Жумладан Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеп партияси аъзоси, 88-Янгийўл сайлов округидан сайланган Расул Кушербаев ҳам ушбу вазият бўйича ўз фикрини билдириб ўтди.

«Улар ўғри деб гумон қилинган аёлни эмас, бутун бошли миллатни, халқни, давлатни ечинтирибдилар. Қонунларимизни, оримизни, эркак деган номимизни оёқости қилибдилар... Ҳайф, ҳайф, ҳайф», деб ёзган депутат ўзининг саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2018 йил 4 июль куни Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ тезкор вакили, аёлни таҳқирлаган С. Умаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар