Олий Мажлис делегацияси Германия парламенти тажрибаси билан танишди

10:15 19 Август 2019 Жамият
172 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сенаторлар ва Қонунчилик палатаси депутатлари, парламент палаталари девонлари ходимларидан иборат делегацияси Германиянинг парламент назорати тажрибасини ва қонун ижодкорлиги фаолиятини ўрганиш мақсадида Германия Федератив Республикасида бўлди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида парламент делегациясининг Ф. Эбберт жамғармаси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқот жараёнида парламентаризм, таълим, фан ва Ўзбекистонда юз бераётган демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Учрашувда қайд этилганидек, демократик институтларни, биринчи навбатда, парламент ролини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий давлат асосларини қўллаб-қувватлаш, фуқаролик жамияти институтларини, айниқса хотин-қизлар, ёшлар, имкониятлари чекланган шахслар масалалари билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш Жамғарманинг Ўзбекистондаги фаолияти асосий йўналишлари ҳисобланади.

Ўз навбатида, томонлар Ўзбекистон ва ГФР ўртасида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳада икки томонлама ҳамкорлик фаоллашиб бораётганидан мамнун эканларини билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида бўлажак парламент сайловига халқаро нормаларга тўлиқ мос ҳолда тайёргарлик кўришга қаратилган чора-тадбирларга ҳам эътибор қаратилди.

Танишув сафари вақтида Олий Мажлис делегациясининг Берлин шаҳри Лантага депутатлари билан қатор учрашувлари ҳам ташкил этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019