Олий Мажлис делегацияси Бундестаг фаолияти билан танишмоқда

11:03 15 Август 2019 Жамият
78 0

Сенаторлар ва Қонунчилик палатаси депутатлари, парламент палаталари девонлари ходимларидан иборат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси Германиянинг парламент назорати тажрибасини ва парламент қонун ижодкорлиги фаолиятини ўрганиш мақсадида Германия Федератив Республикасида бўлиб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси Сенатининг матбуот хизмати хабар берди.

2019 йил 12 август куни Бундестагнинг Германия сиёсий тизимидаги роли ва вазифаларига, қонун ижодкорлиги жараёни механизмига бағишланган семинарлар бўлиб ўтди. Тадбирларда қонун ижодкорлиги, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш соҳасида тажриба алмашилди.

Иштирокчилар Германия парламенти палаталари тарихи, қонунчилик асослари ва ишлаш принциплари, шунингдек Бундестаг ижро аппарати тузилмаси, ходимларининг функционал ва лавозим мажбуриятлари, депутатлар фаолиятини ахборот-таҳлилий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш механизми ҳақида хабардор этилди. Бундан ташқари, ГФРда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва муҳокама қилиш механизми, парламент юқори палатасининг бу жараёндаги роли, ҳокимият тармоқлари ўртасида “ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати” шакллари муҳокама этилди. Марказий ҳукумат ва минтақавий парламентлар ўртасидаги муносабатлар, ҳокимият тармоқлари ўртасида ваколатларни тақсимлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирлар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳақида, шунингдек ташқи сиёсий фаолият олиб бориш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш, туризмни ривожлантириш ҳуқуқий асосларини таъминлаш ҳамда ижроия ҳокимият органлари фаолияти устидан парламент, депутатлар ва жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида Олий Мажлиснинг вазифалари тўғрисида ахборот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегациясининг Германияга ташрифи давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019