Олий аттестация комиссияси илмий нашрлари рўйхатига яна битта журнал киритилди

22:52 14 Март 2019 Жамият
849 0

Иллюстратив фото

“Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журнали Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ижроси доирасида ташкил этилган бўлиб, 2018 йил июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигида нашр қилинади.

Журнал республикамизда илм-фан, миллий иқтисодиёт ва сиёсий тизим ҳамда таълим тизимининг ривожланишига кўмаклашиш, мамлакатимиз олимлари, мутахассислари, докторантлари, мустақил тадқиқотчилари ва ОТМ профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган изланишларнинг илмий аҳамияти ҳамда бу борадаги фаоллигини оширишни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Нашрдаги мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилади. Мақолаларни танлаб олиш мезонлари ОАК талабларидан келиб чиқиб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2019 йил 28 февралдаги 262/9.2-сон қарори билан “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журнали техника, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт фанлари бўйича ОАКнинг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019