Ольга Забелинская омниум пойгаларида олтин медални қўлга киритди

23:12 02 Февраль 2019 Спорт
324 0

Фото: Азиза Камалова.

Бельгияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича ўтказилаётган “INTERNATIONAL BELGIAN TRACK MEETING” халқаро мусобақасида Ольга Забелинская омниум йўналишида олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда сайтимизга Ўзбекистон велоспорт Федерацияси етакчи мутахассиси Азиза Камалова маълум қилди.

Фото: Азиза Камалова

Мазкур йўналишда кумуш ва бронза медаллар Польша ҳамда бельгиялик спортчиларга насиб этди.

Спортчимиз айни пайтда 2020 йили Токио (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколарини жамғариб бормоқда. Мазкур халқаро мусобақа ҳам ана шундай рейтинг очколари йўлида муҳим босқич саналади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019