Жаҳон чемпионатининг яна бир рекорди янгиланади

18:28 25 Июнь 2018 Спорт
716 0
Фото: Opta

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 3-турида яна бир рекорд янгиланади. Бу ҳақда Futbol 24 канали хабар берди.

Гап шундаки, Миср ва Саудия Арабистони терма жамоалари учрашувида мисрликлар таркибида дарвозабон Иссам ал-Ҳадарий майдонга тушиши аниқ бўлди. Натижада бу орқали футболчи жаҳон чемпионатида дебют қилиш билан бирга чемпионатнинг энг қари футболчисига айланади. Ҳадарий бугунги учрашув вақтида 45 ёш-у, 161 кунлик бўлади.

Шу кунгача мазкур рекорд колумбиялик Фарид Мондрагонга тегишли бўлиб, дарвозабон 2014 йилги ЖЧ вақтида майдонга тушганда, 43 ёш, 3 кунлик бўлганди.

Майдонда тўп сурган футболчилар ичида энг ёши кекса футболчи эса камерунлик Роже Милла саналади. У 1994 йилда ЖЧ ўйинида иштирок этганида 42 ёш, 39 кунлик бўлган ва Мондрагонга қадар бу борада мутлақ рекордчи саналарди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019