Ўктам Барноев расман бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди

19:05 28 Февраль 2020 Сиёсат
285 0

Архив сурат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ў.И.Барноевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди.

“Ўктам Исоевич Барноев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлансин ва шу муносабат билан Бухоро вилояти ҳокими лавозимидан озод этилсин”, дейилади фармонда.

Эслатиб ўтамиз, Ўктам Барноев муқаддам Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, 2008 йилнинг апрелидан 2010 йилнинг декабригача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган. У 2016 йилнинг декабридан буён Бухоро вилоятига ҳокимлик қилиб келаётганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019