Ойликдан ойликкача қанча етмаяпти?

15:35 03 Август 2019 Дунё
614 0

Иллюстратив фото

Россиянинг “Робот Займер” онлайн-кредитлаш сервиси томонидан ўтказилган тадқиқотда россияликларга ойлик иш ҳаққига етиб олгунга қадар қанча маблағ етмаётгани аниқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Натижага кўра, мамлакат аҳолисининг тўртдан уч қисми ойликдан ойликка етиб олишлари учун орада пулга эҳтиёж сезишларини билдирган.

“Россияликларнинг 38,4 фоизи оила бюджетини рисоладагидек ёпиб олиши учун қарийб 10 минг рублга эҳтиёж сезади”, - дейилади хабарда.

Қолаверса, 6,8 фоиз респондентга қўшимча 6-8 минг рубль, 8,4 фоизига эса 5 минг рубль, 10,2 фоизига 3-4 минг рубль, 11,4 фоизига 1-2 минг рубль керак бўлиши аниқланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019