“Оилага ҳуқуқий ёрдам” онлайн-акцияси ўтказилади

18:15 14 Май 2018 Жамият
1385 0

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 15 май — “Халқаро оила куни”га бағишлаб, “Оилага ҳуқуқий ёрдам” онлайн-акцияси ўтказилади.

Акция доирасида иштирокчилар оила қонунчилиги, жумладан, никоҳ тузиш тартиби ва шартлари, эр-хотиннинг шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мулкий ҳуқуқлар, никоҳдан ажралиш, никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши, қариндошлик, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш, фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш, ота-оналар ва болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, алимент тўлаш, ота-она қаровисиз қолган болаларни тарбиялаш шакллари ҳамда бошқа мавзулардаги саволларни вазирликнинг @oilakuniadliyabot телеграм ботига ҳамда фейсбукдаги “Адлия билан мулоқот” саҳифасига юбориши мумкин. 

Акция 15 май соат 10:00 дан 20:00 гача давом этади. Жавоблар фойдаланувчининг почтасига ёки телеграм рақамига, шунингдек, савол йўлловчининг хоҳишига кўра ижтимоий тармоқ орқали оммавий тарзда йўлланиши мумкин. Бир манзилдан фақат битта саволга жавоб берилади.

Акция доирасида соат 15:00 дан 16:00 гача вазир ўринбосари А. Ташкулов иштирокида онлайн мулоқот ҳам бўлиб ўтади.
Дилшод КАРИМОВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019