Оилада муҳаббат ва ўзаро ҳурмат — олий мезон

08:56 27 Ноябрь 2018 Жамият
845 0

Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни (25 ноябрь) муносабати билан пойтахтимизда Республика “Istiqbolli Avlod” ижтимоий ахборот маркази ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Оиладаги муҳаббат ва ўзаро ҳурматни қадрланг!”, “16 кун зўравонликсиз!” мавзуида акция ташкил этилди.

Оилаларни ажримдан сақлаб қолиш, болалар учун соғлом муҳит ва соғлом келажакни таъминлаш мақсадида ўтказилган тадбир доирасида турли савдо марказлари, кўчаларда ҳар хил ёшдаги фуқароларга оилада тинчлик-тотувликни таъминлаш, аёлларни қадрлаш, болалар тарбиясига эътиборли бўлиш, одам савдосининг олдини олиш каби масалалар юзасидан ҳар хил саволлар берилди. Ушбу мавзулар бўйича мутахассисларнинг жавоблари тингланди. Акцияда фаол иштирок этганлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

Тадбирлар мажмуи шу йилнинг 10 декабрга қадар давом этади.
Юлдуз ЎРМОНОВА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019